Бортида “Кардифф” клуби ҳужумчиси Эмиллиано Сала бўлган самолётни қидириш ишлари янги босқичга ўтди, дея хабар бермоқда Вести нашри.
Хабарларга кўра, ҳалокатга учраган Piper PA-47 Malibu русумли самолётнинг қолдиқлари Гернси оролларига яқин Ла-Манш бўғозидан топилди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, бўлаклар орасида одам танаси борлиги аниқланган. Жасаднинг футболчи Эмиллиано Сала ёки учувчига тегишли экани ҳозирча номаълум. Мазкур ҳолат сабаблари тўғрисида дастлабки ҳисобот февраль ойининг сўнгида эълон қилинади.






