Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда МИБ иш юритувидаги ижро ҳужжатлари қарздорликлари ундируви бўйича қўшма рейд-тадбир ўтказди. 30 январь 2019 йилдан бошланган тадбирнинг 7 кунида жами бўлиб ундирилган жарималар миқдори 3 млрд. 713 млн. 370 минг 355 сўмни ташкил этмоқда. Бу билан жами бўлиб 12.401 нафар қоидабузарлар аниқланган.
Шундан таҳлилларга кўра, Тошкент шахар хайдовчиларининг бошқа вилоятларда содир этган ҳуқуқбузарликлари бўйича 6.967 нафар ёки 2 миллиард 116 миллион 697 минг 716 сўм жарималар ундирилди. Бюронинг Тошкент шаҳар иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича пойтахтнинг 20 тамарказийкўчаларида ЙҲХБнинг патруль хизмат автомобилларида ўрнатилган автоматик мослама ёрдамида 7 кунда 5.345 та қоидабузарлардан 1 миллиард 797 миллион 744 минг 176 сўм жарималар ундирилган. Олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида эса 569 миллион 680 минг 082 сўм жарималар ундирилган бу билан 2.276 та қоидабузарлар аниқланган.
Шунингдек, 60 та автотранспорт воситалари эсажарима майдончаларига жойлаштирилди. Шундан Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаситомонидан қидирувда бўлган 15 та автотранспорт воситаси ҳам аниқланди.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш оқибатидан келиб чиққан ҳуқуқбузарликлар учун ўз вақтида эътиборсизлик оқибатида тўланмаган жарималарэнди шу тартибда мажбурий унирилади, акс ҳолда автотранспорт воситаси жарима майдончасига қўйилишига олиб келади.
Мазкур қўшма рейд-тадбир Тошкент шаҳрининг барча туманлар кўчаларида 10 кун давом этади.