Бугун, 7 февраль куни Тошкент шаҳридаги Универсал спорт саройида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федарацияси томонидан ташкил этилган қўл жанги бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
800 нафардан ортиқ спортчилар қатнашаётган мусобақа 16-17 ёшли ўғил болалар ва қизлар ҳамда 18 ёшдан катта эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилмоқда.
Мусобақанинг финал босқичи Универсал спорт саройида 9 февраль куни ўтказилади.
Мазкур мусобақаларда Мудофаа вазирлигининг жами 58 та спортчиси иштирок этмоқда.
2018 йилнинг сентябрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар дўстона армиялари ўртасида армия қўл жанги чемпионати ҳам айнан шу спорт саройида бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси ғолибликни қўлга киритган.