Швецияда ўтган йили йўқолган қироллик оиласига тегишли қимматбаҳо буюмлар топилди, деб хабар берди Day.Az нашри.
Ушбу ёдгорликлар ўтган йили ёз ойида Стокгольмдан ўғирлаб кетилган эди. Полиция берган маълумотларга кўра, тож ва бошқа буюмлар ахлатхона қутисидан топилган. Уларнинг умумий қиймати эса 65 млн. кронага тенг. Экспонатларнинг топилгани сабаб уларни ўғирлашда айбланаётган 22 ёшли швед фуқароси устидан олиб борилаётган суд жараёни тўхтатилди.






