Ҳиндистон пойтахти Деҳлида “Дунёнинг 7 мўъжизаси” номли боғ барпо этилди, деб хабар қилди Лайф.ру.
Мазкур боғ бир гуруҳ рассом ва архитекторлар томонидан яратилган. Кераксиз металлардан яратилган ҳайкалтарошлик намуналари ва маданий обидалар боғнинг асосий экспонатлари ҳисобланади. Тож Маҳал, Миср эҳроми, Эйфель минораси, Озоддлик ҳайкали шулар жумласидандир. Ушбу лойиҳа “Clean India” давлат дастури томонидан амалга оширилган.