Филиалга юриспруденция соҳасида базавий ва амалий касбий тайёргарликни таъминлашга қаратилган ўқув режалари ва дастурлари асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш вазифаси қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида бу борада атрофлича баён этилди.
Мазкур ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юридик кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали ташкил этиладиган бўлди.
Филиалга юриспруденция соҳасида базавий ва амалий касбий тайёргарликни таъминлашга қаратилган ўқув режалари ва дастурлари асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, бу ерда назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан узвий боғлиқлигини таъминлашга қаратилган замонавий шакл ва усуллар, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўқув жараёнини таълим беришнинг модул тизими асосида ташкил этилади. Таълим олувчиларнинг психологик тайёргарлиги, ҳуқуқий, сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишнинг самарали тизимини яратиш ишларига алоҳида эътибор қаратилади.
Бундан ташқари, янги филиал юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ва илмий-тадқиқот, шу жумладан, хорижий мамлакатлардаги муассасалар билан ўзаро самарали идоралараро ҳамкорликни чуқурлаштиради.
Қарорда белгиланганидек, филиалга Ўзбекистон Республикаси адлия вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади. Филиал директори меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосарига, директор ўринбосарлари эса – Тошкент давлат юридик университети проректорларига тенглаштирилади.
Филиалда ўқитиш давлат грантлари асосида амалга ошириладиган бўлди. Бакалавриатига қабул квотаси йилига 255 кишини, кадрларни қайта тайёрлаш дастури бўйича эса – ҳар олти ойда 50 кишини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиясига бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан алоҳида шахсларни юридик кадрларни тайёрлаш дастурлари бўйича белгиланган квоталар (давлат грантлари)дан ташқари Филиалда ўқитиш учун тўловни амалга ошириш ҳуқуқи берилади.
Шунингдек, филиал дипломининг мавжудлиги ички ишлар органларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида махсус касбий тайёргарликни ўтмасдан, “лейтенант” махсус унвони берилган ҳолда хизматга қабул қилиш учун асос бўлади.






