2019 йил 7 февраль куни соат 14:10да Фарғона вилоятининг Қува тумани Саноатчилар МФЙда яшаган М.Қ.нинг уйида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Оқибатда уйининг 40 кв.м майдони ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида М.Қ.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.






