АсосийJamiyat

Жорий йилнинг биринчи чорагида яна 40 та Аёллар ижтимоий мослашув маркази очилади

'Жорий йилнинг биринчи чорагида яна 40 та Аёллар ижтимоий мослашув маркази очилади'ning rasmi

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудлардаги қўмиталари томонидан давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти бағишланган бир қатор тадбирлар ва брифинглар ўтказилди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси маълум қилди.

Шундан келиб чиқиб, бугунги кунда жойларда хотин-қизлар қўмиталари ҳузурида зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларини босқичма-босқич ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, бу ишлар натижасида ҳозир юртимизда 160 Аёллар ижтимоий мослашув маркази фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг I чораги давомида мамлакатимиз туман ва шаҳарларида яна 40 та ана шундай марказ очилиши режалаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар