1

​Бананнинг "ноодатий хислат"лари (фото)

СУҒДИЁНА 09.02.2019, 10:20
​Бананнинг "ноодатий хислат"лари (фото)

Пазанда беканинг қўлида ҳар нима, ҳатто мева-сабзавотлар ҳам санъат асари даражасига етади. Айниқса, банан чексиз фантазиялар манбаи. Ундан болалар кўзини қувнатувчи жониворлар, романтик дастурхон учун ўзига хос шакллар ҳосил қилиш мумкин. Шулардан бир шингилини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Дельфинча

Кулиб турган дельфинча оила аъзоларингизга ҳам, меҳмонларга ҳам маъқул келиши аниқ. Меванинг ўртасидан икки қанотча чиқаринг. Қаери юзи, қаери думи бўлишини англаб олгандирсиз. Энди кўзчасини ясасангиз бўлди.

Ажралмас дўстлар

Бу иккиси — қалин ўртоқ. Улар фарзандингизга ёқиб қолишига шубҳа йўқ. Демак, икки бананга бир хил ишлов берасиз: қўл-оёқлар чиқарасиз, бошқа бирор бананнинг терисидан қулоқчалар арчиб, ажралмас дўстларни бир-бирига ёпиштирасиз.

Муҳаббат улашинг!

Бир-бирига муҳаббат тилаб турган бу икки банан хафалашиб қолган жуфтликларни яраштириб қўйса, ажаб эмас. Севимли ва фойдали банан ана шундай хислатга ҳам эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1