АсосийDunyo

Вьетнам пойтахти марказида темирйўл (фото)

Вьетнам пойтахти – Хонай шаҳрида даҳаларидан бирининг тор кўчасидан ҳақиқий темирйўл ўтган. Ушбу йўлдан йўловчи поезди ҳаракатланади. Вагонлар таркиби ҳамда уйларни бор-йўғи бир неча ўн сантиметрлар ажратиб туради.

Шундай бўлса ҳам бу поезднинг қатнови маҳаллий аҳоли учун тинч яшашларига халақит бермайди. Улар ҳам бошқа ҳудуд одамлари каби кўчада сайр қилишади, бир-бирлари билан гаплашишади, худди бу ерда ҳеч қандай темирйўл йўқдек.

Гап шундаки, ушбу ҳудуд аҳолиси ҳар бир поезднинг қачон ўтишини билишади. Шу сабаб ҳам поезд келиши яқинлашган вақтда уйларига кириб кетишади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар