АсосийJamiyat

Бокс бўйича халқаро мусобақада иштирок этувчи ҳарбий хизматчилар маълум бўлди

'Бокс бўйича халқаро мусобақада иштирок этувчи ҳарбий хизматчилар маълум бўлди'ning rasmi

Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказида ҳарбий хизматчилар ўртасида шу йилнинг май ойида Қозоғистон Республикасида ўтказиладиган бокс бўйича халқаро турнир саралаш беллашувларига старт берилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ушбу мусобақада Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат 11 жамоа 6 вазн тоифаси бўйича беллашдилар. Қизғин баҳслардан сўнг ниҳоят ғолиблар маълум бўлди.

photo_2019-02-09_19-35-42.jpg

Унга кўра, яккалик баҳсларида 63 кг вазнда биринчиликни Тошкент ҳарбий округи вакили Олим Ҳусанбоев қўлга киритган бўлса, 69 кг вазн тоифасида 1-ўрин Қуролли Кучлар академияси курсанти Жаҳонгир Амоновга насиб қилди.

75 кг вазнда Тошкент ҳарбий округи спортчиси Исломбек Мўминов ғолибликка эришган бўлса, 81 кг вазн тоифасида ҳам биринчиликка шу ҳарбий округ вакили Ғиёс Позилов сазовор бўлди.

photo_2019-02-09_19-35-52.jpg

91 кг вазн тоифасида эса ғалаба Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округидан келган спортчи Мирали Боймирзаевга насиб қилди, 91 кгдан юқори вазн тоифасида ғалабани Тошкент ҳарбий округи спортчиси Сергей Қурбонов қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Тошкент ҳарбий округи, 2-ўрин Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи, 3-ўрин Қуролли Кучлар академиясига насиб қилди. Энди улар шу йилнинг май ойида Қозоғистонда бўладиган юздан ортиқ ҳарбий спортчилар иштирок этиши кўзда тутилаётган халқаро мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

photo_2019-02-09_19-35-55.jpg

    Бошқа янгиликлар