АсосийDunyo

Москвада “Афғонлараро мулоқот” форуми бўлиб ўтди

'Москвада “Афғонлараро мулоқот” форуми бўлиб ўтди 'ning rasmi

Россия пойтахти Москвада Афғонлараро мулоқот номли форум бўлиб ўтди, дея хабар берди РИА Новости нашри.

Унда МДҲ давлатларидан вакиллар, “Toлибон” ҳаракати, афғон мухолифати иштирок этган. Бироқ учрашув Афғонистон ҳукумати иштирокисиз ўтказилди. Икки кун давом этган форумнинг асосий мақсади Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган. “Толибон” ҳаракати мамлакатда инклюзив исломий давлат яратиш режаси борлигинии билдирди, аёлларга кўпроқ ҳуқуқ беришга рози эканини таъкидлаш билан бирга, исломий нормаларга асосланган янги конституцияга ўтишни ҳам талаб қилди.

    Бошқа янгиликлар