Беверли-Хиллзда 17-марта VES Awards мукофоти ғолиблари эълон қилинди, деб хабар бермоқда Lenta.ru нашри.
Тақдирлаш маросимида 2018 йилнинг энг яхши махсус эффектли фильмлари эълон қилинди.
Унга кўра, ака-ука Руссоларнинг “Қасоскорлар: Абадият жанги”га тўртта мукофот берилди. “Ўргимчак-одам: Коинот аро” картинаси ҳам худди шунча мукофотга сазовор бўлди.
Шунингдек, “Биринчи ўйинчи тайёрлансин”, “Ойдаги одам”, “Коинотда адашганлар”, “Жек Райан” каби кинокартиналар ҳам энг яхши махсус эффектлар учун мукофотланди.






