Ҳозирги кунда киностудиялар ёзувчиларнинг асарлари бўйича фаол равишда фильмлар суратга олмоқда, дея маълум қилмоқда Segodnya.ua нашри.
Шу кунларда Леонардо Ди Каприо онгида 24 нафар шахс яшайдиган ролни ижро этиши маълум бўлди. Асар “Билли Маллиганнинг сирли ўтмиши” деб номланиб, муаллиф Дениэль Киз ҳисобланади.
Биллининг онгида “оғриқ манбаси” Дэвид, инглиз Артур, қаллоб Аллен, югослав Рейжен Вадасковинич, Адалана, пародиячи Стив, мусиқачи Томми ва бошқалар яшайди.
Режиссёрлик курсисини Жоэль Шумахер эгаллаган. Фильм намойиши ҳозирча номаълум.






