Брэд Питт Анжелина Жоли билан ажрашиш жараёни ниҳоясига етаётганидан ўзида йўқ хурсанд, дея маълум қилди Graziamagazine.ru нашри.
Мана, учинчи йилдирки, икки Голливуд жуфтлиги ажрашолмай ҳалак эди. Аммо ҳаммаси ортда қолмоқда.
Шунча жараён ичида Питт гиёҳванд эмаслигини, фарзандларига қўл кўтармаганини исботлашга тўғри келди, қолаверса, катта миқдордаги алимент ҳам тўлади.
Ҳозир Брэднинг боши осмонда, чунки “Анжелина билан ажрашиш” номли алоғ-чалоғ туш тугади. Ана энди актёр бемалол карьерасини давом эттириши мумкин.






