Нил дарёсининг Миср пойтахти Қоҳирага яқин бўлган қисмида кўнгиллилар томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда НТВ.ру нашри.
“Ёшлар Нил учун” номли экологик акцияда юзга яқин ёшлар ихтиёрий равишда иштирок этишмоқда. Мазкур тадбир Миср атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган. Ҳозирда дарё бўйидаги барча чиқиндилар йиғилиб, атроф тозаланмоқда. Эндиликда акция иштирокчилари бу тадбирни мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиб, кўнгиллилар сонини кенгайтиришни режалаштиришмоқда.






