АсосийJamiyat

Тошкентда ҳамшира шифохонанинг 3-қаватидан йиқилиб ўлди

'Тошкентда ҳамшира шифохонанинг 3-қаватидан йиқилиб ўлди'ning rasmi

Кеча, 11 февраль куни соат тахминан 13.10 да Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида фожеа юз берди, деб хабар бермоқда Тошкент ИИББ.

35 ёшли ҳамшира О. Т. "Семашко" номидаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий марказида деразаларни ювмоқчи бўлган. Бироқ эҳтиётсизлик туфайли у 3-қаватдан тушиб кетиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўлим сабаблари ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар