АсосийDunyo

Истанбулда вертолёт ҳалокатга учради

'Истанбулда вертолёт ҳалокатга учради 'ning rasmi

Туркиянинг Истанбул шаҳри яқинида вертолёт ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда Gazeta.ru нашри.

Ҳарбий вертолёт Чекмекёй туманидаги аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудга қулаган. Қурбонлар ва жароҳат олганларнинг аниқ сони ошкор қилинмаяпти. Бироқ айрим маҳаллий ОАВ қулаш натижасида 4 нафар аскар шифохонада ҳаётдан кўз юмгани тўғрисида хабар тарқатди. Фалокатнинг рўй бериш сабаблари ҳозирча номаълум. Истанбул прокуратураси воқеа юзасидан тергов жараёнини бошлаган. Бу сўнгги уч ой ичида Истанбулда вертолёт қулаши билан боғлиқ иккинчи ҳодисадир.

    Бошқа янгиликлар