Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда МИБ иш юритувидаги ижро ҳужжатлари қарздорликлари ундируви бўйича қўшма рейд-тадбир ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Мутахассислар маълумотига кўра, 10 кунлик ўтказилган қўшма тадбирда жами бўлиб ундирилган жарималар миқдори 6 млрд. 033 млн. 688 минг 070 сўмни ташкил этмоқда. Бу билан жами бўлиб 20.158 нафар қоидабузарлар аниқланган.
Ҳамидулла АБДУАЛИЕВ, Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари:
—Таҳлилларга кўра, Тошкент шаҳар ҳайдовчиларининг бошқа вилоятларда содир этган ҳуқуқбузарликлари бўйича 10.561 нафар ёки 3 миллиард 060 миллион 958 минг 402 сўм жарималар ундирилди. Бюронинг Тошкент шаҳар иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича пойтахтнинг 20 та марказий кўчаларида ЙҲХБнинг патруль хизмат автомобилларида ўрнатилган автоматик мослама ёрдамида 10 кунда 7.916 та қоидабузарлардан 2 миллиард 694 миллион 641 минг 406 сўм жарималар ундирилган. Олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида эса 1 млрд. 070 миллион 450 минг 096 сўм жарималар ундирилган бу билан 3.841 та қоидабузарлар аниқланган.
Шунингдек, 53 та автотранспорт воситалари эсажарима майдончаларига жойлаштирилди. Шундан Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаситомонидан қидирувда бўлган 14 та автотранспорт воситаси ҳам аниқланди.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш оқибатидан келиб чиққан ҳуқуқбузарликлар учун ўз вақтида эътиборсизлик оқибатида тўланмаган жарималарэнди шу тартибда мажбурий ундирилади, акс ҳолда автотранспорт воситаси жарима майдончасига қўйилишига олиб келади.
2019 йил 11 февралдан бошлаб қўшма рейднинг 2-ўн кунлигига старт берилди. Рейд давом этади.






