АсосийJamiyat

Юк поезди вагонининг хуфия жойидан гиёҳвандлик моддаси топилди

'Юк поезди вагонининг хуфия жойидан гиёҳвандлик моддаси топилди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Хусусан, “Айритом” чегара божхона пости ходимлари Ўзбекистон Республикасига кириб келган юк поезди вагонининг хуфия жойига беркитилган, соф оғирлиги 187 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси борлигини аниқлаб, тўхтатиб қолишди.

Яна бир ҳолатда эса мазкур пост орқали кириб келган фуқаро А.Н ҳеч қандай ҳужжатларсиз, декларацияланмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, таркибида наркотик моддалари бўлган 10 дона “Tramadol Tablets 100” номли таблеткаларни яширинча олиб кираётгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар