Айни кунларда Европанинг бир қатор йирик шаҳарларида Хитой тақвими бўйича Янги йил байрами нишонланмоқда, дея хабар бермоқда Вести нашри.
Хусусан, Лондонда минглаб одамлар кўчаларга чиқиб, байрам тадбирларида иштирок этишмоқда. Маросимлар қадимий анъаналар бўйича ўтказилмоқда. Шунингдек, Италиянинг Милан шаҳрида ҳам Янги йил шукуҳи ҳукмрон.






