Венесуэла пойтахти Каракасда мухолифат сиёсатчи Хуан Гуайдонинг тарафдорлари оммавий намойиш ташкил этишди, деб хабар бермоқда НТВ.ру нашри.
Гуайдони қўллаб-қувватлаш мақсадида тўпланган минглаб кишилар хорижий мамлакатлардан юборилаётган гуманитар ёрдамнинг қабул қилинишини талаб қилишмоқда. Венесуэланинг амалдаги президенти Николас Мадуро эса бошқа давлатлардан, хусусан, АҚШ томонидан юборилаётган гуманитар ёрдамни қабул қилишни рад этган.






