АсосийDunyo

Россияда одамлар ташқи дунёдан узилиб қолмоқда

'Россияда одамлар ташқи дунёдан узилиб қолмоқда 'ning rasmi

Россиянинг шимоли-ғарбий қисмидаги айрим туманлар кучли қорбўронлари туфайли ташқи дунёдан узилиб қолмоқда, дея хабар қилмоқда ТАСС нашри.

Карелиядаги бир қанча қишлоқларда қалин қор йўлларни ёпиб қўйган. Бу эса, ўз навбатида, аҳоли учун катта муаммо туғдирмоқда. Йўлларда ҳаракат тўхтагани туфайли ҳудудга озиқ-овқат ва бошқа зарурий маҳсулотлар етказиб беришнинг иложи йўқ. Бу ягона муаммо эмас. Одамлар электр энергиясидан ҳам маҳрум бўлишган.

    Бошқа янгиликлар