Буюк Британия Бош вазири Тереза Мей Британия парламентидан Брексит бўйича Брюссел билан яна бир бор музокара олиб бориш учун қўшимча вақт сўради, дея маълум қилди Rai77.com нашри.
Евроиттифоқ билан тузилган битимга овоз бериш жараёни шу ҳафтада бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Бироқ у бекор қилинган.
Брюссел билан олиб бориладиган музокаралар тобора боши берк кўчага кириб бормоқда. Кўпчилик депутатлар Тереза Мейнинг вазиятни яхшилашга вақти етмаслигини таъкидлашмоқда. Сабаби, Евроиттифоқ Британияга бошқа имтиёзлар беришни хоҳламаяпти.






