Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 2019 йил 11-16 февраль кунлари “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги”деб эълон қилинди.
Мазкур спорт ҳафталиги доирасида жорий йилнинг 11-13 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда эрталабки оммавий бадантарбия машқлари ҳамда спортнинг ўйин турлари (футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, бадминтон, шахмат-шашка, гимнастика) бўйича тадбирлар ўтказилди.
Ҳафталик доирасида фаол бўлмаган, спорт билан шуғулланмайдиган ҳамда уюшмаган хотин-қизлар қамраб олинади. Жумладан, 11-13 фераль кунлари Ўзбекистон Республикаси бўйича ўтказилган 1 210 та спорт ва бадантарбия тадбирларида 200 минг нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этди.

Ҳафталик доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар иштирокида ҳам тадбирлар ўтказилиб, унда 110 нафар хизматчи аёллар қамраб олинди.
"Спорт ҳафталиги 16 февраль кунига қадар давом этади. Барчангизни унда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!", - дейилга қўмита хабарида.






