АсосийDunyo

Берлин девори қулагани шарафига шаҳар узра 7 мингта пуфак учирилди

Берлин девори қулаганининг 25 йиллиги муносабати билан шаҳар узра 7 мингта нур таратувчи пуфаклар (шарлар) учирилди. Бу ҳақда 10 ноябрь куни Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар тарқатди деб ёзади kun.uz.

Ушбу тадбир дам олиш кунлари давомида Берлинда бўлиб ўтган байрам ва тантаналарнинг кулминацион якуни бўлди.

Қайд этишларича, узунлиги 15 километр бўлган ушбу ёруғ инсталляция Берлин девори чегараларини такрорлайди.

Аввалроқ, Германия канцлери Ангела Меркель Берлин деворининг қулаши қуролли тўқнашувларсиз амалга ошганини мўжиза деб атаганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар