Бельгия пойтахти Брюсселда давом этаётган йирик намойишлар туфайли халқаро аэропортларда барча рейслар бекор қилинди, дея хабар берди Trend нашри.
Бунинг оқибатида эса 60 мингдан зиёд йўловчилар ўз вақтида манзилларига етиб боришолмаяпти. Мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида жамоат транспортлари ҳам ўз фаолиятини тўхтатди. Мактаблар, почта алоқалари ва бошқа давлат муассасалари ёпилган. Иш ташлаган намойишчилар ҳукуматдан нафақа ҳамда иш хақини оширишни талаб қилишмоқда.






