Австралиянинг Квинсленд штатида сув тошқини давом этмоқда, дея маълум қилмоқда ТАСС нашри.
Кўчаларда дарё бўлиб оқаётган лойқа сув вайронагарчиликларга сабаб бўлмоқда. Сув уйларнинг биринчи қавати ҳамда ертўлаларигача кириб борган. Шунингдек, табиий офат қорамолларнинг оммавий қирилиб кетишига ҳам сабаб бўлмоқда. Ҳудудлардан одамлар эвакуация қилинган. Фавқулодда вазиятлар ходимлари эса тинимсиз қутқарув амалиётини олиб боришмоқда.






