Европа Комиссияси Панама, Саудия Арабистони, Ливия каби давлатларни қора рўйхатга киритди, дея маълум қилди РенТВ.ру нашри.
Хабарларга кўра, ушбу мамлакатлар терроризмни молиялаштиришда назоратни заифлаштирган. Уларнинг қора рўйхатга киргани эса Европа Иттифоқи билан молиявий алоқаларга путур етказади. Мазкур ҳолат юзасидан Европа банки қўшимча текширувлар олиб боришни режалаштирмоқда. Ҳозиргача ушбу рўйхатдан Эрон, Ироқ, Покистон, Нигерия каби 23 та мамлакатлар ўрин олган.






