Associated Pressнинг хабар беришича, 39 ёшли америкалик аёл қамоқхонага киришга урингани учун қамоққа олинган.
Воқеа Пау Пау шаҳрида содир бўлган. Fox17нинг маълумотига кўра, аёл шаҳардаги барлардан бирида бўлган ва кейинчалик бошқа жойга боришга қарор қилган. У машинасига ўтиради ва барга йўл олади. Кейинчалик унинг айтишича, у ерда уни дўсти кутиб турган. Бироқ йўлда у икки биноани чалкаштириб юборади ва Ван-Бюрен округига қарашли қамоқхона машиналар тўхташ жойига бориб қолади.
Унинг ҳаракатларини кузатиб турган ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари аёлнинг маст эканлигини аниқлашади ва қўлга олишади.





