АсосийJamiyat

Ғишткўприк чегара божхона постида навбатдаги қонунбузилиш ҳолатлари фош қилинди

'Ғишткўприк чегара божхона постида навбатдаги қонунбузилиш ҳолатлари фош қилинди'ning rasmi

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда чегара божхона постлари яқинида жойлашган хонадонларда мунтазам тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказишига қарамай, мавжуд тартибларни бузишга харакат қилаётган фуқаролар учраб турибди. Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан товар моддий бойликларини ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда республика божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Тадбир давомида фуқаро М.Ф. га тегишли Спарк русумли автоулов холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахснинг автоулови ичига жойлаштирилган сумка ва пакетлар ичидан ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 6,2 миллион сўмлик турли товар-моддий бойликларини қайта сотиш мақсадида тўплаб турган вақтида қўлга олинди.

    Бошқа янгиликлар