АсосийDunyo

"Ал-кимёгар" муаллифи Паоло Коэльодан 8 иқтибос

Пауло Коэльо 1947 йили 24 август куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида тавауллуд топган. Ёзувчи ва шоир. Жами 18 мингга яқин роман, изоҳлар анталогияси, қисқа ҳикоялар тўпламларини чоп этган. “Ал-кимёгар” асаридан кейин у ҳақиқий машҳурликка эришади. Унинг ушбу китоби узоқ вақт энг яхши 10 та бестеллерлар қаторидан жой олган. Умумий тиражи 300 миллиондан ошиб кетган.

1. Агар мендан мен билан яхшими деб сўрасан, “Ҳа” деб жавоб қайтараман. Аммо агар менсиз яшай оласанми деб сўрасанг, барибир шу жавобни оласан.

2. Биргина нарса орзуларни саробга айлантириши мумкин – бу омадсизликдан қўрқиш.

3. Бизни кутаётган жойда, албатта, ўз вақтида бўламиз.

4. Атрофингда бир хил одамлар... кўринишидан улар ўз-ўзидан ҳаётингда пайдо бўлмоқда. Ҳаётингга киргач эса, бироз муддатдан сўнг уни ўзгартишни истаб қолишади. Агар сен улар айтгандек бўлмасанг, хафа бўлишади.

5. Севсанг, ҳамма нарсага қодирсан. Севган пайтда нима бўлаётганлигини тушуниш керак эмас, чунки ҳаммаси қалбимизда содир бўлади.

6. Муҳаббат – ақлни ўткирлаштирадиган ягона нарсадир. Ижодий фантазияларни юзага келтиради ва бизни озодликка чиқаради.

7. Бола катталардан уч нарсани ўрганиши мумкин: ҳеч қандай сабабсиз қувониш, ҳар доим шуғулланиш учун иш топиш ва ўзиникини ўтказиш.

8. Бошқаларнинг нимани ўйлаётганининг аҳамияти йўқ, чунки улар барибир ўйлашади. Шундай экан, хотиржам бўл.

    Бошқа янгиликлар