Миср парламенти президентлик муддатини 4 йилдан 6 йилгача узайтиришга эришиш учун конституциягаўзгартириш киритди, деб хабар берди РИА новостинашри.
Бундан ташқари, давлат раҳбари лавозимига қайта сайланиш учун қўйилган чекловлар олиб ташланди. Бу ҳолатэса ўз навбатида Мисрнинг амалдаги президенти ас Сисси учун ўз ислоҳотларини давом эттириш имконини беради. Акс ҳолда унинг иккинчи муддатли президентлик ваколати 2022 йилда тугаши лозим эди.






