АсосийDunyo

Бельгияда ўқувчилар иқлим ўзгаришига қарши оммавий митингда иштирок этишмоқда

'Бельгияда ўқувчилар иқлим ўзгаришига қарши оммавий митингда иштирок этишмоқда'ning rasmi

Бельгия пойтахати Брюсселда минглаб ўқувчилар дарсларда ўз вақтида қатнашишмаяпти, деб хабар ТАСС нашри.

Улар ўқишга бориш ўрнига иқлим ўзгаришига қарши ўтказилаётган оммавий митингда иштирок этишмоқда. Мамлакат пойтахтида 6 ҳафтадан буён давом этаётган намойишда, иштирокчилар ҳукумат иқлим ўзгаришининг олдини олиш учун зарурий чора кўрмаётганини таъкидлашмоқда. Улар ушбу хатти-ҳаракатларини Европарламент сайловларига қадар тўхтатмасликларини билдиришган. “Бизга йиллар давомида вайрон бўлган сайёра мерос бўлиб қолган. Биз уни қутқариб қолиш учун курашяпмиз. Ҳукуматга ўз мақсадимизни шу йўл билан етказмоқдамиз”, деди намойиш иштирокчиларидан бири.

    Бошқа янгиликлар