Лев Яшин футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон деб тан олинди, дея хабар бермоқда Ren.tv нашри.
Бу хақда France Footbal журнали рейтинг натижаларини эълон қилган.
Лев Яшин ҳатто жаҳон чемпионлари – инглиз Гордон Бэнкс ва итальян Дино Дзоффдан ҳам ўзиб кетган.
Лев Яшин тарихдаги “Олтин тўп” мукофотига сазовор бўлган ягона дарвозабон бўлиб қолмоқда.