Нуфузли “Оскар” мукофоти ташкилотчилари баъзи йўналишдаги мукофотларни эфирга узатишдан воз кечишга қарор қилишди, дея хабар берди Lenta.ru нашри.
Ташкилотчилар “Энг яхши операторлик иши”, “Энг яхши монтаж”, “Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм” ва “Энг яхши грим ва соч турмаги” номинациялари учун топшираладиган мукофотни реклама пайти топширишга қарор қилишди. Аммо Голливуднинг бир қанча вакиллари, жумладан, Жорж Клуни, Роберт Де Ниро, Мартин Скорсезе, Квентин Тарантино каби юлдузлар бу қарорга қарши чиқишган.
Шундан сўнг ташкилотчилар ўз қарорларини ўзгартиришди.
Тақдирлаш маросими 25 фервраль куни бўлиб ўтади.