14 февраль Валентин куни эканидан ташқари бутун дунёда китоб совға қилиш куни эканлиги кўпчиликка маълум эмас, дея маълум қилди Novostiliteratury.ru.
Ҳа, ҳа, айнан шу куни кўпчилик давлатларда севишганлар бир-бирига қимматбаҳо совға ва гуллар совға қилишаётганда, баъзи давлатларда одамлар бир-бирига китоб ҳадя этишади.
Бутун дунё китоб совға қилиш куни - International Book Giving Day миннесоталик мактаб кутубхоначиси Эмми Бродмур томонидан таъсис этилган.
Жорий йилда ушбу кунни 44 мамлакатда, жумладан, Украина, Чехия, Кипр, Канада, Австралия, Дания Сербия, Греция каби давлатларда китоб туҳфа этиш куни сифатида нишонлашди.
Шарқда эса ушбу кун Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд айёми сифатида нишонланади.






