1

Россиялик мутахассислар "Муборак"даги полигонда ўтказилган йиғинда қатнашди

ЖАМИЯТ 18.02.2019, 20:02
Россиялик мутахассислар "Муборак"даги полигонда ўтказилган йиғинда қатнашди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлик бўйича масъул офицерлари иштирокида ўқув-услубий йиғин бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Йиғин ўтказилган ҳарбий қисм чўл минтақасида жойлашган бўлса-да, у ерда барпо этилган шарт-шароит ва инфраструктура иштирокчилар эҳтиёжини тўлақонли қондирди.

Дастлаб Мудофаа вазирлиги ва Қуролли Кучлар Бош штаби масъул офицерлари томонидан иштирокчиларга йиғиннинг мақсад ва вазифалари етказилди. Тасдиқланган режа асосида олиб борилган машғулотлар бир неча кун давом этиб, ҳар тонг жанговар тайёргарликнинг муҳим таркибий қисми бўлган эрталабки бадантарбиядан бошланди.

Йиғин давомида жанговар тайёргарлик машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишдаги янги усул ва услублар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, савол-жавоб ва муҳокамалар орқали йиғин қатнашчиларининг билимлари мустаҳкамланди.

Бундан ташқари иштирокчилар эътиборига Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ҳарбий мутахассислари томонидан қурол-аслаҳа, ҳарбий анжом ва жанговар техникалардан фойдаланишда эришилган инновацион ютуқ ва рационализаторлик таклифлари намуналари, кундузги ва тунги шароитларда жанговар вазифаларни бажаришда қўлланадиган замонавий тактик услуб намуналари кўргазмали тарзда намойиш этилди. Мавзуларга оид қатор ўқув фильмлари кўрсатилди.


Қўшинларда жанговар тайёргарлик машғулотларини замонавий талабларга кўра ташкил этиш ва ўтказиш, бу борада эгалланган янги тактик услублар бўйича кўргазмали ўқув машғулотлари “Муборак” дала ўқув майдонида амалий тарзда кўрсатиб берилди. Мазкур ўқув машғулотларида турли намунадаги қурол-аслаҳаларни қўллаш, ҳарбий техникалар воситаларида ҳаракатланиш каби тактик меъёрлар амалга оширилди.

Дала ўқув майдонида ташкил этилган ушбу машғулотларда Россия Федерациясининг ҳарбий мутахассислари ҳам иштирок этди. Ҳарбий хизматчилар касбий тайёргарликлар бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1