Янги Зеландиядаги савдо марказига келган гренландиялик фуқаро лаҳзалик лоторея ўйинида иштирок этиб, 3,6 миллион крон (610 минг доллар) миқдордаги пул мукофотини ютиб олди.
“The Copenhagen Post” газетасининг ёзишича, бундай сумма кўпчилик одамлар учун оддий. Маҳаллий матбуотнинг қизиқишига сабаб бўлишга арзигулик катта сумма ҳам эмас. Бироқ уни бошпанаси йўқ дайди киши ютиб олгани шов-шувга сабаб бўлди.
Ютуқ эгасининг 37 ёшли синглиси акасининг бундай ютуққа лойиқлигини айтиб, “У жуда яхши одам ва мен акамга ниҳоят омад келганидан хурсандман”, - деди у маҳаллий газетанинг мухбирига.
Янги миллионер эса ўз исмини ошкор қилишдан бош тортди, бироқ тўсатдан келган пулларни қаерга сарфлашни билишини маълум қилди. У аввало Гренландияга Янги йилда қайтиб боришини, ярим йилдан буён бошпанасиз бўлгани учун квартира сотиб олишини, пулларни ақл билан сарф этишини айтди.
Ушбу лоторея қоидаларига кўра, ютуқ 60 ой давомида ҳар ой 10 доллардан бўлиб-бўлиб тўланади. Дастлаб ютуқ эгаси шундай суммани ютиб олганига ўз ҳисобига биринчи бадал тўлови тушмагунча ишонмаган.
Манба: vesti.ru