Германияда бўлиб ўтган 69-Берлин кинофестивалида “Олтин айиқ” мукофоти ўз эгаларига топширилди, дея хабар қилмоқда ТАСС нашри.
Маросимнинг бош мукофоти “Олтин айиқ” ҳайкалчасини эса исроиллик кинорежиссёр Надав Лапиднинг “Синонимлар” фильми қўлга киритди. Шунингдек, ушбу фильм Халқаро кинофильм федерацияси томонидан ҳам мукофот билан тақдирланди. Кинофестивал гран-приси эса режиссёр Франсуа Озоннинг реал воқеликка асосланган “Худонинг иродаси билан” фильмига насиб этди. Энг яхши аёл ва эркак роли учун мукофот хитойлик ижодкорлар Юн Мэй ва Ван Цзиньчунларга “Хайр, менинг ўғлим” кинокартинасидаги роли учун тақдим этилди.






