“Оскар 2019” яқинлашар экан, февраль ойининг сўнгги ўн кунлигидаги энг яхши фильмлар тақдим этилиши лозим топилди, деб хабар берди Кinonews.ru нашри.
“Аждарҳо қандай қўлга ўргатилади 3”
Оилавий мультфильм ишқибозлари учун мазкур трилогиянинг учинчи картанаси манзур бўлиши турган гап.
“Ҳокимият”
Фильмда АҚШ сиёсатдони Дик Чейни ҳақида сўз юритилади. Бош ролда Кристиан Бейл.
“Наркокурьер”
Ёлғиз кун кечирувчи Эрл Стоунга бир иш таклиф қилишади – шунчаки машина ҳайдаш. Аммо унинг ичидаги гиёҳванд моддалар чолни жиноятчига айлантириши шубҳасиз. Фильмни Клинт Иствуд суратга олиб, ўзи бош ролни ижро этган.
“Музликлар аро”
Музликлар аро ҳалокатга учраган учувчи Хаксли 70 даража совуқда тирик қолиш учун кураш олиб боради. Бош ролда даниялик машҳур актёр Мадс Миккельсен.