АсосийDunyo

Қозоғистонга Бош вазир тайинланди

'Қозоғистонга Бош вазир тайинланди'ning rasmi

Асқар Мамин Қозоғистон Республикаси Бош вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда бугун мамлакат Президенти Нурсултон Назарбоевнинг фармони эълон қилинди.

"Мамлакат раҳбари Аскар Маминни Қозоғистон Бош вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади", - дейилади Президент матбуот хизматининг Twitterдаги саҳифасида.

53 ёшни қаршилаган Асқар Мамин республиканинг транспорт ва коммуникациялар вазири, Остона шаҳри ҳокими, "Қозоғистон темир йўли" миллий компанияси раҳбари лавозимларида фаолият юритган. 2016 йилнинг сентябридан Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти 21 февраль куни ҳукуматни истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолаб, Қозоғистон Республикаси Бош вазири лавозимини вақтинча Мамин Асқар Узакпаевичга юклатган эди.

    Бошқа янгиликлар