1

Янги формат ва ўзгача кўринишдаги нодавлат телеканал - “MY5” бугун фаолият бошлаши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 12.11.2014, 11:42
Янги формат ва ўзгача кўринишдаги нодавлат телеканал - “MY5” бугун фаолият бошлаши кутилмоқда

Янги телеканалнинг номи “Менинг юртим” бўлиб, “MY5” бренди остида медиа соҳасида намоён бўлади. “MY5” ҳам аслида “Менинг юртим” сўз бирикмасининг бош ҳарфлари ҳамда аъло даражанинг кўриниши бўлган 5 рақами бирикувидир.  

Канал “Ёшлар маданият ва санъат маркази”, “Камолот” ЁИҲ, ЎзЭОАВМА, “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси каби қатор ташкилотлар муассислигида ташкил этилган бўлиб, рақамли форматда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятлари ҳудудида эфирга узатилади.

Телеканал ходимларининг берган маълумотига кўра, канал асосан ёшлар аудиториясига мўлжалланган бўлиб, дастурлар ҳам айнан ёш журналистлар томонидан тайёрланади.

“MY5”нинг яна бир аҳамиятга молик томони шундаки, у Ўрта Осиёда ижтимоий характердаги роликларни ойига минг маротаба эфирга узатадиган биринчи рақамли каналдир.  

“MY5” телеканали бугун ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда, бироқ тест режимида дастурларнинг соат нечада эфирга узатилиши ҳақда ҳозирча маълум қилинмади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1