“Оскар 2019”нинг энг яхши актёрлари маълум бўлди, дея хабар берди Кinonews.ru нашри.
“Богема рапсодияси” биографик картинасида Фредди Меркьюри ролини ижро этган Рами Малек “Энг яхши актёр” номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Унинг рақиблари Брэдли Купер, Кристиан Бейл, Вигго Мортенсен ва Уиллем Дефо эди.
“Энг яхши актриса” номинациясида эса Оливия Колман “Маҳбуба” фильмидаги бош роли учун ғолиб бўлди.