Хабарингиз бор, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг бир нечта кўчаларида муҳтож инсонлар учун “Меҳрли музлатгичлар” астойдил хизмат қилиб келмоқда. Ундаги “Керак бўлса олинг, имкон бўлса солинг” деган ёзувлар кимнидир савоб қилишга шоширса, кимгадир ёрдам қўлини чўзади.
Мазкур лойиҳа Тошкент шаҳрининг 15 дан ортиқ ҳудудида амалга оширилиб, аҳоли гавжум жойларда озиқ-овқатлар солинган музлатгичлар ўрнатилди.
Лойиҳанинг бир қисми бўлган “Меҳрли музлатгичлар” эса муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзмоқда. Улар музлатгичлардаги маҳсулотлардан кераклигини олиб, фойдаланишяпти.
Ҳар куни ҳомийлар томонидан ушбу музлатгич тўлдириб борилмоқда.
Лойиҳа республикамиз бўйлаб амалга оширилади.