2014 йилнинг 21-23 ноябрь кунлари Алишер Навоий номидаги Миллий боғда жойлашган Маданият ва санъат кўргазмалари залида “Ўзбек кулолчилиги афсоналари” кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар беради uz24.uz сайти.
Ушбу кўргазмада юртимиз ҳамда ҳорижда машхур бўлган Ўзбекистоннинг анъанавий кулолчилик сулолалари вакиллари – усталар иштирок этади. Жумладан, риштонлик кулоллар Алишер ва Бахтиёр Назиров, Шарофиддин Юсупов ҳамда Исмоил Комилов; андижонлик Мирзабаҳром Абдувахобов; ургутлик Нўъмон Облоқулов; хоразмлик Одилбек Матчонов; шаҳрисабзлик Рустам Музаффаров; ғиждувонлик Алишер ва Абдулла Назруллаевлар; бухоролик Кубаро Бобоева; самарқандлик Шариф Азимов ҳамда Дилором Мухторова сингари кулоллар ўз ижод намуналарини намойиш этади. Уларни кўргазма давомида сотиб олиш имконияти ҳам мавжуд.
Шунингдек, кўргазма доирасида усталар томонидан маҳорат дарслари ҳамда илмий семинар ўтказилади.
Кўргазма вақти: 10:00 дан 17:00 гача.
Кириш эркин.





