Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида 2019 йилнинг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилиниши нафақат молиявий инвестициялар, балки интеллектуал инвестицияларни қўллаб-қувватлаш вазифаларини амалга оширишни ҳам белгилаганди.
Олий таълим муассасалари нуфузини ошириш, нодавлат таълим муассасалари сонини кўпайтириш, соҳага юқори малакали кадрларни жалб этиш ва рақобатни кучайтириш, нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш зарурлигини бугун даврнинг ўзи талаб қиляпти.
Шу мақсаддапойтахтимзнинг Мирзо Улуғбек туманида Буюк Британиянинг “NCUK FOUNDATION” консорциуми филиали бўлган “NCUK Foundation Tashkent” нодавлат таълим муассасасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Буюк Британия қироллигининг расмий вакиллари, мамлакатнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Сенати аъзолари,
Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги, олимлар, мутахассислар ва талабалар иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, жорий йилнинг январь ойида Буюк Британиянинг“British Education” халқаро таълим ташкилоти таъсисчилигида Ўзбекистонда ташкил этилган “Вritish Foundation Tashkent” нодавлат таълим муассасаси томонидан ҳалқаро таълим стандартлари асосида 50 нафарга яқин коллеж, академик лицей ва мактаб битирувчиларига “Foundation” дастури бўйича таълим бериш бошланди.