1

Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Исроилда вафот этди

ЖАМИЯТ 27.02.2019, 17:05
Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Исроилда вафот этди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига 2019 йилнинг 24 февраль куни дипломатик ваколатхонага ушбу мамлакатга тиббий кўрикдан ўтиш учун келган, 1940 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Марат Зоҳидовнинг вафот этгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Бу ҳақда ТИВ ахборотида хабар берилмоқда.

Маълум бўлишича, Исроил ҳукуматининг рухсати ва қариндошларининг розилиги билан марҳумнинг жасади «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг навбатдаги рейсида Тошкентга юборилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1