1

"Тошкент-Амритсар" йўналишида учган самолёт ортга қайтарилди

ЖАМИЯТ 27.02.2019, 17:06
"Тошкент-Амритсар" йўналишида учган самолёт ортга қайтарилди

Бугун "Тошкент-Амристар" йўналиши бўйича ҳавога кўтарилган Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тегишли Boeing 767 Тошкентга қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

Покистон ва Ҳиндистон устидан транзит парвозларнинг ёпилиши, Покистон расмийлари томонидан ғарбий ҳаво йўлагида парвозларни амалга оширишга қўйилган тақиқ сабабли самолёт ортга қайтарилган.

МАК ҳаво лайнери Тошкент вақти билан соат 12:28 да Тошкент аэропортига муваффақиятли қўндирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1