1

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида энди чироқ ўчмайди

ЖАМИЯТ 12.11.2014, 17:42
Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида энди чироқ ўчмайди

«Электр таъминотида узилиш бўлмайди», – дейилади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг 11 ноябрь куни эълон қилинган ахборотида. Агентликнинг қайд этишича, «Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси» тизимида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш, истеъмолчиларнинг ортиб бораётган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш мақсадида реконструкция ва модернизациялаш ишлари изчил амалга оширилмоқда.

Тошлоқ тумани электр тармоқлари корхонаси 1,3 минг улгуржи истеъмолчи ва 28 минг аҳолига хизмат кўрсатади. Корхона раҳбари Равшан Мадраҳимовнинг айтишича, электр таъминоти бўйича қиш мавсумида муаммолар юзага келмаслиги учун белгиланган чора-тадбирлар якунига етказилган.

134 километрдан ортиқ электр линияси ҳамда 34 трансформатор мукаммал таъмирдан чиқарилган, барча электр подстанциялари жорий таъмирланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1